Австралиялик олимлар қора седана коронавирусга қарши самарали эканлигини аниқлашди

Қора Седана | Qora sedana | ALHADAYA

Моделли тадқиқотлар натижасида Nigella Sativaа Сатива таркибидаги тимохинон ингредиенти SARS-CoV-2 вирусини тўсиб, унинг ўпка инфекциясини чақиришига йўл қўймаслиги аниқланган.

Сидней технология университети олимлари (University of Technology Sydney, UTS) COVID-19 дан даволашда Nigella Sativa (қора седана) ўсимлигидан фойдаланишни таклиф қилмоқда, дейилади UTS хабарида.

Қайд этилишича, қора седана уруғидан асрлар давомида кўплаб касалликлар, жумладан, шамоллаш ва инфекцияларга қарши курашда фойдаланиб келинган.

Олимларнинг маълумот беришича, моделли тадқиқотлар натижасида Nigella Sativa (қора седана) таркибидаги тимохинон ингредиенти SARS-CoV-2 вирусини тўсиб, унинг ўпка инфекциясини чақиришига йўл қўймаслиги аниқланган.

тимохинон лабораторияларда, хусусан, ҳайвонларда кенг ўрганилган. Маълум бўлишича, бу модда иммун тизимига ижобий таъсир кўрсатади. 

Nigella Sativa (қора седана) шунингдек, лаборатория шароитида тилла стафилококк каби бактерия ва грипп вирусини ҳам йўқотишда самарали эканлигини кўрсатган.

Манба: kun.uz

Instagram || Telegram || Youtube || TikTok

Leave a Comment